Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаҳва ўрнига қора чой ичиш учун бир нечта сабаб

Қаҳва ўрнига қора чой ичиш учун бир нечта сабаб

Иллюстратив сурат

Ҳорғинликни ҳис этяпсизми, унда қаҳва ўрнига қора чой ичинг. Унинг саломатлик учун кўп афзалликлари бор, жумладан, қўшимча қувват бериб, тетиклаштиради, дейилади EatingWell сайтида берилган тавсияда.

Қувват манбаи. Чойнинг барча турлари орасида кофеинга энг бойи — қора чой. Бир финжон қора чойда бу модда 90-120 мг атрофида бўлади. Диетолог Кристин Драйер тавсиясига кўра, чойнинг фойдали хусусияти ошиши учун 3–5 дақиқа дам егани маъқул.

Диққатни жамлашда кўмаклашади, когнитив функцияларни яхшилайди. Қора чой таркибида L-теанин бор. У кофеиннинг айрим салбий ён таъсирларини бартараф этади. Тадқиқотларга кўра, кофеин ва L-теанин жамланмаси хотирани яхшилаб, диққатни жамлашда ёрдам беради.

Антиоксидантлар мавжуд. Бу моддалар сурункали яллиғланишни камайтириши, 2-тоифали диабет, юрак хасталиклари ва саратоннинг айрим турларидан ҳимоя қилиши мумкин.

Юрак учун фойдали. Юрак саломатлиги яхшиланишида ҳар куни чой ичишнинг ҳам ўз ўрни бор. Бу кўп жиҳатдан унинг таркибидаги антиоксидантлар билан боғлиқ.

Янгилик хусусиятига эга материалларни шифокор кўрсатмасига тенглаштириш мумкин эмас. Албатта мутахассис билан бамаслаҳат иш тутинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг