Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Сирдарё вилояти ҳокимини фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан бўшатди

Президент Сирдарё вилояти ҳокимини фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан бўшатди

Айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйганини танқид қилди.

Жумладан, ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод  ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокимлигини 2022 йил ноябрь ойидан буён бошқариб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг