Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ўтказаётган йиғилишда статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётганлар қайд этилди

Президент ўтказаётган йиғилишда статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётганлар қайд этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш давомида айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётгани, рўйхатга олишни ойлаб чўзиб юргани қайд этилди.

Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш топширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг