Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Евроиттифоқнинг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссарини қабул қилди

Президент Евроиттифоқнинг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Европа Иттифоқининг юқори даражали вакили давлатимиз раҳбарига Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раиси Антониу Коштанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Уни изчил кенгайтириш учун катта имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ҳам бунга хизмат қилади.

Транспорт ва логистика, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Ўта муҳим минерал ресурсларни қайта ишлаш соҳасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда жорий йил апрель ойи бошида Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё - ЕИ» биринчи саммити ва Иқлим форумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг