Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент электр энергетикасига оид қонунни имзолади

Президент электр энергетикасига оид қонунни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент томонидан «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-939-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди.

Қонун электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Электр энергетикаси соҳасини давлат томонидан тартибга солишни қуйидагилар амалга оширади:

  • Вазирлар Маҳкамаси;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги;
  • Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

Вазирлар Маҳкамаси электр энергетикаси соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Энергетика вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Қуйидагилар электр энергияси бозорининг иштирокчиларидир:

  • электр энергияси бозори оператори;
  • ишлаб чиқарувчи;
  • электр энергиясини сақлаш тизими оператори;
  • узатиш тизими оператори;
  • марказий харид қилувчи;
  • трейдер;
  • тақсимлаш тизими оператори;
  • таъминотчи;
  • истеъмолчи.

Тарифлар ва тўловларни белгилаш услубияти ҳамда унинг асосида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловлар Энергетика бозори регулятори томонидан белгиланади.

Қабул қилинган тарифлар ва тўловлар кучга киришидан камида 15 беш кун олдин эълон қилинади. Ҳеч қандай тариф ёки тўлов орқага қайтиш кучига эга эмас.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг