Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дарвозабон пеналтини қайтаргач вафот этди

Дарвозабон пеналтини қайтаргач вафот этди

Бразилиянинг Амазонас штатининг номи ошкор этилмаган ҳаваскор клубида тўп сураётган 16 ёшли дарвозабон Эдсон Лопес Гама машғулот вақтида вафот этди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.

Дарвозабон пеналтини қайтариб, ўткир оғриқни ҳис қилди ва ўрнидан туролмай қолди. Тўп дарвозабоннинг кўкрагига, тўш суягига тегди.

Нашрнинг ёзишича, машғулот олис қишлоқ ҳудудида бўлиб ўтган ва жамоадошлари жароҳат олган дарвозабонни машинада тиббий муассасага олиб боришга қарор қилган. Шифохонага етиб бориш 11 соат вақт талаб қилди ва шифокорлар Гамани қутқара олмадилар.

Марҳум футболчининг яқинлари бразилияликнинг юрагида ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтишган. Гаманинг оиласи дафн маросимига дарвозабон мухлислик қилувчи "Гремио" клуби либосида келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг