Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет: март ойи совуқ ёмғирли ҳаво билан бошланади

Ўзгидромет: март ойи совуқ ёмғирли ҳаво билан бошланади

Ўзгидромет хабарига кўра, 1 март – шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

2 март – якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёғингарчилик бўлади. Марказий вилоятларда ва республика жанубида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ҳудуднинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади, аммо ҳали ҳам меъёрий қийматлардан паст бўлади.

Республиканинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида яна совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида якшанба куни кечаси 7-12 даража совуқни, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқни, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 28 февраль ва 2 март кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

Тошкентда 28 февраль ва 2 мартда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат 2 март куни кечқурун ёғингарчилик бўлиши мумкин, шамол тезлиги  10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 28 февралда 6-8 даража илиқ, 1-2 мартда 8-10 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг