Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг 11 ойдаги ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг 11 ойдаги ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд долларга етди

2024 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 59,4 млрд долларга етди ва 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 2,1 млрд долларга ёки 3,6 фоизга кўпайди.

ТСАда экспорт ҳажми 24,2 млрд долларга (2023 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 4,4 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 35,1 млрд. долларга (3 фоизга кўпайган) етди.

Шу билан бирга, 31,8 млрд долларлик товарлар, 3,3 млрд долларлик хизматлар импорт қилинган.

ТСАнинг энг катта ҳажми:

  • МДҲ мамлакатларига - 21 млрд доллар;
  • ЕОИИ мамлакатларига - 15,9 млрд доллар;
  • Европа Иттифоқи мамлакатлари билан - 5,7 млрд доллар;
  • бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш - 38,3 млрд долларни ташкил этди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг