Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилади

Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланди.

Қозоғистоннинг «Inbusiness» ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Қозоғистоннинг «Пассажирские перевозки» АЖ компаниялари раҳбарлари ўртасидаги учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида йўловчи ташиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланган, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган. Бу йўналишдаги илк қадамлардан бири «Жибек жўли» сайёҳлик поездининг ишга туширилиши бўлди.

«Шунингдек, бошқа йўналишларда ҳам шунга ўхшаш туристик маршрутлар йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишга қарор қилинди. Хусусан, янги «Остона-Самарқанд» халқаро йўналиши кўриб чиқилмоқда», – деб ёзади «Inbusiness».

Қолаверса, ташриф давомида йўловчи ташишни бошқариш, ҳаракатланувчи таркибга техник хизмат кўрсатиш, ахборот тизимларини жорий этиш ва чипталарни онлайн сотишни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг май ойида Ўзбекистон ва Италия ўртасида ҳам «The Samarkand Express» сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши айтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг