Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон U-20 пеналтилар сериясида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-20 пеналтилар сериясида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионати доирасида Жанубий Кореяга қарши чорак финал баҳсида майдонга тушди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ Корея дарвозаси томон пеналти белгиланди, аммо Муҳаммадали Ўринбоев йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди. Шундай бўлсада, ҳисобни очиш ўзбекистонлик ёшларга насиб қилди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Асилбек Жумаев бурчак тўпидан сўнг бош билан тўпни рақиб дарвозасига киритди.

Шундан сўнг ташаббус Жанубий Корея томонига ўтди ва рақиб 26, 56 ва 61-дақиқаларда гол киритиб, ҳисобни бир йўла 3:1 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашув тақдири ҳал бўлгандай кўринган лаҳзаларда Ўзбекистон U-20 қўшимча дақиқаларда иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча бўлимларга кўчди. Ёшларимиз сафида Муҳаммадали Ўринбоев ва Абдуғофур Ҳайдаров гол киритди.

Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Пеналтилар сериясида эса Жанубий Корея U-20 терма жамоаси омадлироқ иштирок этди ва ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Чилида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Жанубий Корея U-20 - Ўзбекистон U-20 - 3:3
Пеналтилар серияси: 3:1
Голлар: Шин Мин Ха 26, 56, Ким Тае Вон 61 - Асилбек Жумаев 18, Муҳаммадали Ўринбоев 90+1, Абдуғофур Ҳайдаров 90+4 -

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг