Ўзбекистон футболидаги «Энг яхши…»лар аниқланди
Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон футболидаги йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.
Жумладан, Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон чемпионатида 2024 йилнинг энг яхши мурабийи деб топилди. У якунланган мавсумда «Насаф» билан илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек:
- Марко Миличкович — Суперлигада мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи;
- Абдуғофур Ҳайдаров — Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси;
- Йил кашфиёти — Анваржон Ҳожимирзаев (Динамо);
- Йилнинг энг яхши ҳаками — Шавкат Насибуллаев;
- Фейр-плей соврини — ОКМК;
- Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси — Владимир Ёвович (Сўғдиёна);
- Йил футболчиси — Акмал Мозговой (Насаф).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter