Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини сотади
16 декабрь, душанба куни Ўзбекистон энергетика вазири ҳамда «Ўзэнергосотиш» компанияси раҳбари Жаҳонгир Обиджонов Афғонистоннинг асосий энергия таъминловчи – DABS (Da Afghanistan Breshna Sherkat) ширкати раҳбарияти билан учрашди.
Афғон компанияси ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда DABS раҳбари Абдул-Бори Умар ва ҳамда «Ўзэнергосотиш» компанияси раҳбари Жаҳонгир Обиджонов Афғонистонга 2025 йилда электр энергиясини сотиш тўғрисидаги шартномани имзолаган.
Қайд этилишча, Ушбу келишув икки давлат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва Афғонистонни барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов билан музокаралар чоғида 500 кВ «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини бошлаш масаласи муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter