Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмаотада 9 май куни байрам юришлари ўтказилмайди

Олмаотада 9 май куни байрам юришлари ўтказилмайди

Фото: Tengrinews.kz

Олмаотада бу йил ҳам Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қозоғистонлик фахрийлар хотирасига бағишланган юришлар ўтказилмайди. Фахрийлар ва Афғонистондаги уруш ногиронлари жамоат бирлашмалари раҳбари Мурат Абдушукуров маълумотига кўра, шаҳар ҳокимлиги бунга рухсат бермаган.

Ҳокимлик ўз қарорини дунёдаги нотинч вазият, мамлакатдаги сув тошқинлари муаммоси ва провокациялар келиб чиқиши эҳтимоли билан изоҳлаган.

Ўтган йили ҳам Олмаотада юриш ўтказилмаганди.

Бу йил байрам акциялари онлайн ўтказилиши режалаштирилган.

Олмаотада 44 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади. Ҳукумат қарори билан уларга 2 млн тенге (4,5 минг доллар)дан мукофот пули берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг