Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилмоқда

Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилмоқда

Сенат ахборот хизмати

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида «Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Натижада одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ишлар тизимлаштирилиб, ушбу жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали одам савдоси жиноятини содир этганлик учун жазо чораси кучайтирилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, муҳокама давомида Қонун билан одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этган шахсларга  оғирроқ жазо чораларини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилаётганлиги қайд этилди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг