Nokia фанати Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди
Испаниялик Венс Палау Фернандес Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Таъкидланишича, Фернандес мобил телефонларнинг энг катта тўпламини жамғарган — жами 3615 хил модел. Буларнинг барчасини у Барселонадаги квартирасида сақлайди.
Мобил қурилмалар ишқибози 2008 йилдан Nokia телефонларини йиғишни бошлаган, орадан 10 йил ўтиб, шу русумдаги телефонлари сони 700 тага етди. Шундан сўнг Фернандес жамғармасини бошқа брендларнинг телефонлари ва Nokia сотувга чиқармаган прототиплар билан ҳам тўлдиришга киришди.
Бугунга келиб унинг ўзига хос «уй-музейи»да Nokia билан бирга Siemens, NEC, Motorola, Blackberry, Samsung, HTC, Apple ва бошқа кўплаб компанияларнинг қурилмаларини учратиш мумкин. Улар орасида эксклюзив ва камёб русумли мобил телефонлар ҳам бор.
Аввалги рекорд 2023 йилда ўрнатилган бўлиб, руминиялик Андрей Билби Аргентис 3456 хил мобил телефон тўплаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter