Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Навоий азот» лабораториясида портлаш содир бўлди: бир киши ҳалок бўлган

«Навоий азот» лабораториясида портлаш содир бўлди: бир киши ҳалок бўлган

Бугун, 11 март куни соат 14:10 да Навоий вилоятида жойлашган «Навоий азот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Натижада бинода ёнғин келиб чиққан.

Ҳудудий ФВБга келиб тушган хабарга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

«Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти», – дейилади ФВВ хабарида.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг