Март ойидаги байрамлар муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан ишчи-ходимлар қуйидаги кунларда дам олади:
- 8 март (шанба) — байрам куни;
- 9 март (якшанба) — дам олиш куни;
- 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
Шунингдек, Наврўз байрамида қуйидаги кунлар дам олиш кунлари ҳисобланади:
- 21 март (жума) — Наврўз байрами;
- 22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
- 23 март (якшанба) — дам олиш куни.
Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter