Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда жами қанча ўқитувчи ишлаётгани маълум қилинди

Мактабларда жами қанча ўқитувчи ишлаётгани маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Мактабларда дарс бераётган ўқитувчиларнинг умумий сони сўнгги 6 йилда 78,3 минг нафарга ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар(ўриндошларсиз)нинг умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар;

2024/2025-ўқув йили бошига 564,9 минг нафар.

Маълумот учун: 2024/2025 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этган

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг