Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда «заправка» маъмурияти жазога тортилди

Жиззахда «заправка» маъмурияти жазога тортилди

Фото: Xabar.uz

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат инспекцияси хабар берди.

Жиззах вилояти назорат инспекцияси томонидан «X.B.I» МЧЖ да ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шахобчаси томонидан мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилиш ҳолатлари аниқланди. 

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликга мувофиқ жамиятга 41 млн сўм миқдорда молиявий жарима расмийлаштирилди.

Мувофиқлик сертификатсиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилинишини тақиқлаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг