Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҲАМАС Исроил билан музокараларнинг янги босқичи ҳақида баёнот берди

ҲАМАС Исроил билан музокараларнинг янги босқичи ҳақида баёнот берди

Фото: Hatem Khaled/Reuters

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакили Абдулраҳмон Шадид Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг янги босқичи бошланганини эълон қилиб, ижобий натижа беришига умид билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ҳаракат бу музокараларга жуда жиддий ёндашган ҳолда, тинчлик келишувининг навбатдаги босқичи борасида тўлақонли муҳокамаларга ўтишда сезиларли силжиш бўлишини кутмоқда, деди Шадид.

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими 2025 йилнинг 19 январида кучга кирган. Ярашув 42 кун давом этиши белгиланган эди. Бу вақт давомида ҲАМАС гаровга олинган исроилликлардан 33 нафарини, Исроил эса мингга яқин фаластинликни озод этишига келишилган.

2 март, шанба куни ярашувнинг биринчи босқичи якунига етди, Исроил ва ҲАМАС ҳозирча иккинчи босқични келиша олган эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг