Евро-2024. Испания — тўрт карра Европа чемпиони!
Германияда футбол бўйича Европа чемпионати якунига етди: финалда Испания Англияни мағлуб этиб, тўртинчи марта қитъада тенгсиз бўлди.
Финал Берлиндаги «Олимпиаштадион»да ўтказилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида Нико Уилямснинг голи испанларни олдинга олиб чиқди — 1:0.
Одатдагидек 70-дақиқада захирадан майдонга тушган Коул Палмер гол уриши учун атиги дақиқа ўтди, унинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза узоқ бурчагидан жой олди — 1:1.
Ўйиннинг тақдирини захирадан тушган Ойарсабал 86-дақиқада киритган гол ҳал қилди — 2:1.
Бирон марта Европа чемпиони бўлмаган Англия кетма-кет иккинчи Евро финалида аламли мағлубиятга учради, Испания ўз тарихида 4-марта қитъа чемпиони бўлиб, рекордчига айланди.
Евро-2024. Финал
Берлин, «Олимпиаштадион», 14 июл
Испания — Англия 2:1
Голлар: 1:0 — 47 Уилямс, 1:1 — 73 Палмер, 2:1 — 86 Ойарсабал.
Испания: Унаи Симон, Карвахал, Лапорт, Ле Норман (Начо, 83), Кукуреля, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 46), Олмо, Уильямс, Ямал (Мерино, 89), Мората (Ойарсабал, 68).
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Шоу, Райс, Фоден (Тоуни, 89), Беллингем, Майну (Палмер, 70), Сака, Кейн (Уоткинс, 61).
Огоҳлантиришлар: Кейн (25), Олмо (31), Стоунз (53), Уоткинс (90+2).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter