Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон XXI асрнинг энг қиммат ресурси нималигини айтди

Эрдўғон XXI асрнинг энг қиммат ресурси нималигини айтди

Фото: Xalq Cəbhəsi Qəzeti

Келажакда жиддий кураш кечадиган энг муҳим стратегик ресурс — сув. Силван ирригация туннели қурилиши бошланишига бағишланган маросимда қатнашган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шуни таъкидлади.

Туркия узоқ йиллар нобарқарорлик ва низолардан азият чекди ва буёғига минтақада янги инқирозлар пайдо бўлишини истамайди. Сурия шимоли ва Ироқда ўтказилган ҳарбий амалиётлар билан мамлакат терроризмнинг бошини янчишга яқинлашди. Энди янги босқич бошланмоқда, деди Эрдўғон.

Бироқ, унинг таъкидлашича, келажакда кураш нефт учун эмас, балки XXI асрнинг энг қиммат ресурси — сув учун кечади.

«Туркия — сувга мўл мамлакат эмас. Биз сув тақчиллиги шароитида яшаяпмиз. Агар бирон чора кўрмасак, янада жиддий муаммоларга йўлиқамиз», — деди Эрдўғон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг