Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экологияга таъсири бўлган қонун ҳужжатлари ҳар 5 йилда мониторингдан ўтказилади

Экологияга таъсири бўлган қонун ҳужжатлари ҳар 5 йилда мониторингдан ўтказилади

Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.

Белгиланишича, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи қонун ҳужжатларининг ижроси улар кучга киргандан сўнг 5 йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса улар кучга киргандан сўнг 3 йил давомида мажбурий равишда ҳар йили мониторингдан ўтказилади.

Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш мониторинг қилишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • ресурс кўрсаткичлари ;
  • амалиёт кўрсаткичлари ;
  • натижадорлик кўрсаткичлари.

Вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 февралгача ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ўзларининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда тегишлилигига қараб «Ijro.gov.uz» ва Адлия вазирлигига тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг