Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕИ Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашга кўмаклашади

ЕИ Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашга кўмаклашади

Европа Иттифоқи, GIZ бошчилигидаги ЕИ консорциуми, БМТ Тараққиёт дастурининг Тошкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мамлакатимизда коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган катта ташаббусга старт берди. Бу ҳақда 19 апрель куни Тошкентда ўтказилган анжуманда маълум қилинди.  

ЕИ томонидан молиялаштириладиган ташаббус ўзаро узвий боғлиқ икки лойиҳа доирасида амалга оширилади. «Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш» лойиҳаси GIZ бошчилигидаги ЕИ консорциуми томонидан «Минтақавий мулоқот» ва Латвия  марказий молия ва шартномалар агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилади. Германия ҳукумати билан биргаликда молиялаштирилган лойиҳа бюджети 4 млн 550 минг еврони ташкил этади.

«Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш» деб номланган лойиҳа эса БМТТД томонидан 2,5 млн евро ҳажмидаги бюджет билан амалга оширилади. 2024–2026 йилларга мўлжалланган лойиҳалар Ўзбекистоннинг 14 вилоятини қамраб олади.

«Ушбу ташаббус Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги улкан ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини англатади. Коррупцияга қарши курашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш барқарор ва адолатли ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади», – дейди ЕИнинг мамлакатимиздаги элчиси Шарлотта Адриан хоним.

Ўз навбатида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов «Ҳалоллик рейтинги» ташаббусини жорий этиш, коррупцияга қарши курашиш тизимига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни татбиқ қилиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш каби катта ҳажмдаги ишлар режалаштирилганини таъкидлади.

ЕИ делегацияси хабарига кўра, лойиҳалар коррупцияга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларнинг заиф институционализацияси каби муҳим муаммоларни ҳамда миллий ва минтақавий тафовутни ҳал этишга қаратилган. Бу саъй-ҳаракатлар сезиларли натижаларга олиб келиши, жумладан, коррупцияга қарши курашнинг миллий механизмларини мустаҳкамлаш, минтақавий ва маҳаллий даражада ҳалоллик ва виждонлиликни ошириш, фуқароларнинг фаоллиги ва хабардорлигини кучайтириши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг