Декабрда байрамлар муносабати неча кун дам оламиз?
Конституция кунида беш кунлик ҳафтада ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари уч кун кетма-кет дам олади. Бунга жорий йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабдир. Дам олиш куни эса 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Бу Президент фармонида назарда тутилган.
Янги йил муносабати билан 30 ва 31 декабр, душанба ва сешанба саналари дам олиш кунлари бўлади. Фақат 30 декабрдаги дам олиш ҳисобига беш кунлик ишлайдиганлар учун 14 декабрь, шанба иш куни бўлади.
2025 йил 1 январь дам олиш куни ҳисобланади. Янги йил байрамлари қанча давом этиши президентнинг дам олиш кунлари ҳақидаги янги қарори қабул қилинганидан кейин маълум бўлади. Шунинг учун, ҳозирча уч кунлик узлуксиз дам олиш ҳақида гапириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, қўшимча дам олиш кунлари ва уларни кўчиришни белгиловчи ҳужжатда узоқ муддатли таътиллар ички туризмни ривожлантириш имконини бериши кўзда тутилган. Буларнинг барчаси узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига кундалик хизмат кўрсатиш ёки навбатчиликда ишлайдиган ходимларга тааллуқли эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter