Декабр ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
«Ўзгидромет» декабр ойи учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Қайд этилишича, ой ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр атрофида бўлади.
Биринчи ўн кунликда ҳарорат кечалари —3 даража, шимолда —8 даражагача совуқ бўлади. Ўнкунликнинг бошида (1—2 декабрь) ва сўнгида (9-10 декабрь) ёғингарчиликлар кузатилади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликда ҳаво ҳарорати тунда —0...—5 даража совуқдан, +2...+7 даража илиққача, ой сўнгида эса —5...—10 даража совуққача ўзгаради. Кундуз кунлари ҳарорат +10...+15 даража илиққача, ой сўнгида —0...—5 даражагача пасайиши мумкин.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигининг қайсидир кунлари шимолда ҳарорат кечалари —17 даражагача пасайиши ҳам мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter