Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода автомашинаси «қамалган» ота йирик миқдорда алимент тўлашга мажбур бўлди

Бухорода автомашинаси «қамалган» ота йирик миқдорда алимент тўлашга мажбур бўлди

фото: xabar.uz

– Мен сенга болаларинг учун алимент тўлайман. Сендан илтимос, жарима майдонидан машинамни олиб чиқишимга ёрдамлаш, – деган қарздор отанинг бу галги «ижроси»ни собиқ аёл рад этди.

– «Болаларинг» эмас, болаларимиз. Сизнинг ёлғон ва алдовларингизга қонунан чек қўйдиришга ҳақлиман. Менга болаларимизнинг саломатлиги, тўқ қорни, бут кийими, тинч ҳаёти керак! – деди алимент ундирувчи А.А.

Салкам уч йилдан ортиқ вақтдан буён вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўловини амалга оширишдан қочиб юрган Бухоро туманилик Р.Д.нинг Бюро органларидан яширинишга уринишлари бу гал зое кетди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Ихтиёр Олимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, йирик миқдорда алимент тўлови мавжуд бўлган ота бюродан қочиб юрган.

 «Қарздор ота собиқ турмуш ўртоғининг соддалигидан фойдаланиб, уни жуда-жуда оз миқдордаги тўловлар билан алдаб келган. Ўрганув ва ижро ҳаракатлари давомида «МИБ-Портал» электрон дастури орқали берилган сўровлар натижасига кўра, қарздор номида «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланди. Мазкур автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинди. Р.Д.га тегишли «Lacetti» Бухоро шаҳри ҳудудидан топилди ва вақтинча сақлаш учун тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди», – деди Ихтиёр Олимов.

Шу ҳолатда ҳам қарздор ота яна фарзандлари таъминотини қасддан пайсалга солиб юрган. Сўнг у қарздорлик бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина электрон савдо майдончаси орқали кимошди савдоларига чиқарилиши ҳамда унинг сотувидан тушган пуллар алимент қарздорлигига йўналтирилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилган. Шунда ҳам қарздор ота ўзига маъқул йўлни танлаб, собиқ аёлини алиментдан воз кечишга кўндириш учун ҳаракат қилган. Ҳаракатлари натижа бермагач, Р.Д. 43 миллион сўм қарздорликни тўлиқ тўлашга мажбур бўлган ва автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг