Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боку–Грозний самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида қулаб тушди

Боку–Грозний самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида қулаб тушди

Бокудан Грознийга парвоз қилган Azerbaijan Airlines компанияси самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида қулаб тушди.

Дастлабки тафсилотлар:

  • Самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
  • 14 киши шифохонага етказилган.
  • Грозний аэропорти ҳалокатга учраган самолёт Чеченистон пойтахтига туман тушгани боис Махачқалъага йўналтирилганини маълум қилди.
  • Ҳалокатга самолёт қушлар галаси билан тўқнашгани сабаб бўлган: Embraer 190 экипажи тўқнашув оқибатида рул бошқаруви бузилгани ҳақида ерга сигнал берган.
  • Йўловчилар асосан россияликлар бўлган.

Маълумотлар ўзгариши мумкин!

Тўлдирилган маълумот:

Самолёт бортида Озарбайжоннинг — 37, Россиянинг — 16, Қозоғистоннинг — 6, Қирғизистоннинг — 3 нафар фуқароси бўлган, деб хабар берди Tengrinews агентлиги.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг