Ўзбекистон АҚШ билан стратегик шерикликни кенгайтиради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби билан суҳбатлашди.
"Бугун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан биргаликда телефон орқали самимий ва самарали суҳбат қурдик.
Кўп томонлама алоқаларининг муҳим мавзуларини муҳокама қилдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришига келишиб олдик. Ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш кун тартибимизнинг асосий қисмидан ўрин олди", дея ёзади Бахтиёр Саидов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter