Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Яман пойтахтига зарбалар бермоқда

АҚШ Яман пойтахтига зарбалар бермоқда

Фото: U.S. Navy/Abaca Press

АҚШ қуролли кучлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги пойтахти Санога зарбалар бермоқда. Бу ҳақда ҳусийларга қарашли Al Masirah телеканали хабар берди.

Al Hadath ва Sky News Arabia телеканаллари хабар беришича, шаҳарнинг турли нуқталарида портлаш овозлари эшитилмоқда. Al Hadath манбаларига кўра, ҳусийларнинг ҳарбий объектлари, жумладан, Сано ғарбида жойлашган «махфий қуроллар омбори» нишонга олинган.

Америкаликлар 16 март оқшомида Яман ҳудудидаги нишонларга кенг миқёсда зарбалар бериш орқали ҳусийларга қарши йирик ҳарбий амалиётни бошлаган эди.

Ҳозирча мавжуд маълумотларга кўра, Пентагон зарбалари оқибатида юзлаб одамлар жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг