Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ўқувчиларини калтаклаган директор иши ўрганиляпти

Андижонда ўқувчиларини калтаклаган директор иши ўрганиляпти

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласида жойлашган 38-мактаб директорининг мактаб ўқувчилари билан тарбиявий суҳбат жараёнида улардан икки нафарини бир неча бор ургани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Таъкидланишича, воқеани ўрганиш бўйича Бошқарманинг ишчи гуруҳи тузилган ва ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот бериш режалаштирилмоқда. 

«Шу ўринда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зўравонликнинг ҳар қандай турини кескин қоралаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида педагогик этика қоидаларига риоя этиш зарур эканлигини маълум қилади», – дейилади Бошқарма муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг