4 500 000 сўмгача субсидия берилади
Президентнинг «Замонавий касбий кўникмага эга малакали ишчи кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги дастурлар жорий этилади:
- «маҳалладошингни касбга ўргат» – малакали касб-ҳунар эгасига ҳар бир ўқитган маҳалладоши учун 600 000 сўм (БҲМ 2 баравари) субсидия берилади;
- «касбий малака даражангни билиб ол» – иш тажрибаси етарли, лекин малакасини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаганларга малака паспортини олиш харажатларининг 1 200 000 сўм (БҲМ 4 баравари)гача бўлган қисми қоплаб берилади;
- «малакали касб эгаси эканлигингни тасдиқла» – нодавлат таълим ташкилотини тамомлагандан кейин 1 ой ичида малака паспортини олганларга харажатларининг 1 200 000 сўм (БҲМ 4 баравари)гача бўлган қисми қоплаб берилади ва уларга ўқув харажатлари учун 4 500 000 сўм (БҲМ 15 баравари)гача субсидия ажратилади;
- «касб эгасини ишга ол» – давлат ёки нодавлат таълим муассасаларидаги қисқа муддатли ўқув курсларда касб-ҳунарга ўқиган ёки касбий малакаси тасдиқланган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчига 300 000 сўм, ишга қабул қилинган шахс 6 ой узлуксиз ишлаганда 600 000 сўм, 12 ой узлуксиз ишлаганда 900 000 сўм (БҲМ 3 баравари) миқдорида субсидия тақдим қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter