Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ипотека» тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сони 1,5 бараварга оширилади

«Ипотека» тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сони 1,5 бараварга оширилади

2025 йилда «Янги Ўзбекистон» ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, жорий йил 1 мартдан «Янги Ўзбекистон» массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.

Бу борада Президентнинг «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-26-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ҳудудларда жами 8,1 млн метр квадратдан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;
  • ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 трлн сўм йўналтириш;
  • уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 трлн сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;
  • «Янги Ўзбекистон» ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 млрд сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 трлн сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг