Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

215 соат овоз чиқариб китоб ўқиган китобхон Гиннес рекордлар китобига кирди

215 соат овоз чиқариб китоб ўқиган китобхон Гиннес рекордлар китобига кирди

Осогболик (Нигерия) Самсон Ажао мутолаа марафонида ҳаммани ҳайратда қолдирди – Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Китобсевар эркак овоз чиқариб ўқиш учун 215 соат вақт сарфлаб, юзга яқин китобларни одамлар билан «баҳам» кўрди. Самсон молия, савдо, менежмент, сиёсат, саломатлик ва руҳий фаровонлик каби мавзулардаги китобларни ўқиди. Рекордчи ўз ватанида саводхонликни ошириш ва китобхонлик маданиятини шакллантиришга умид қилишини қўшимча қилди.

Ҳар бир соат ўқишдан сўнг, 27 ёшли Самсон беш дақиқа дам олди – шу вақт ичида у овқат ейиши ва сув ичиши, кийимини алмаштириши ёки ухлаши мумкин эди. Тўғри, рекордчи бирон марта ухлашга улгурмади. Бундан ташқари, олдин китобхон шифокорлар билан маслаҳатлашиб, қандай ичимликлар ўқиш давомида овозини сақлаб қолишга ёрдам беришини ва шу билан бирга ичадиган суюқлиги тез-тез безовта қилмаслигини билиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг