Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратилади

Ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратилади

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратилади.

Жумладан, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади.

2024 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи «Ёш тадбиркор» танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади:

  • Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида «маҳалла – туман – вилоят – республика» босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади;
  • республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади;
  • ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.

Президент фармонининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола оқрали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг