Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда ароқдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди

Туркияда ароқдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди

16 январ, пайшанба куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди.

Аввалроқ, 14 январда 6 нафар, 15 январда эса 4 нафар ўзбекистонликнинг ароқдан заҳарланиш оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

17 январ ҳолатига Туркияда заҳарланиш оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони 14 нафарни ташкил қилмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, шу кунга қадар қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.

Истанбул ҳокимлиги томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 2025 йил 16 январ куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.

Тезкор тадбирларда жами 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 227 шиша сохта ичимлик ва дистиллаш ускунаси ҳам топилган. Қўлга олинганлардан 3 нафари полициядаги сўроқлардан сўнг қўйиб юборилган бўлса, 6 нафарининг тергови давом этмоқда.

Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Уларнинг 3 нафарининг аҳволи оғир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг