Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (фото)

Тошкентда «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (фото)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзэкпомарказ» миллий кўргазмалар залида «Инсон учун» савдо кўргазмасини ташкил қилди. Кўргазма эртага, 2 май куни ҳам давом этади.

Кўргазма доирасида имконияти чекланган инсонлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар учун ҳамкорлар топиш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш қилиш учун катта майдон ажратилган. Бу ердан ҳамма нарсани – мебел, текстил, пойбазал, озиқ-овқат, техника, спорт, полиграфия ва бошқа турдаги маҳсулотларни топиш мумкин. Сифати ҳам аъло. Эътиборлиси, ҳудудлардаги 300 нафарга яқин тадбиркорлар билан  ҳам масофадан туриб савдолар ташкил этиш мумкин.

Шаҳрисабзлик Хурсанд Эшонқуловнинг фикрича, ушбу кўргазманинг ташкил этилгани у учун яхши имконият.

– Еттинчи авлод ҳунармандлардан бўламиз, – дейди Хурсанд Эшонқулов. – Болалар учун сополдан ҳуштак тайёрлаймиз. Биласиз, ёш болалар ўсувчан бўлади, мана шу ҳуштакни чалса, ўпкаси ҳам ёшлигидан яхши ривожланади, шу жиҳати билан бу болаларимиз учун фойдали.

Хуллас, кўргазмага келинг, тадбиркорлар билан суҳбатлашинг, улар тайёрланган маҳсулотларни харид қилинг, афсусланмайсиз.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг