Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этиляпти

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этиляпти

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси штат жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолди, биринчи котиб – Ўзбекистон ИИВ вакили қўшимча лавозими киритиляпти.

Жорий йил 13 декабрь куни қабул қилинган Президентнинг ПҚ-434-сон қарорига кўра, бу Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилишга кўмаклашиш, шунингдек, уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашаш масалаларида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Элчихонадаги вакилнинг асосий вазифалари – икки мамлакат ИИВларининг жиноятларга қарши биргаликда курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳамкорлигини янада кучайтириш, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро маълумот алмашинувни йўлга қўйиш ҳамда, асосийси, жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ҳисобланади.

Вакил Ўзбекистон ИИВ вазири томонидан тайинланади ва фаолияти бўйича вазирликка бўйсунади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг