Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 20 ёшли бемор ошқозонидан тўғноғич ва михлар олиб ташланди

Бухорода 20 ёшли бемор ошқозонидан тўғноғич ва михлар олиб ташланди

Жорий йил 4 март куни РШТЁИМ Бухоро филиалига 2005 йилда туғилган бемор кўнгил айниши, эпигастрал соҳасидаги кучли оғриқ ва овқат ўтишининг қийинлашишидан шикоят қилиб мурожаат қилган.

«Шошилинч тез ёрдам»нинг Бухоро филиали ахборот хизмати хабарига кўра, бемор психиатр назоратида рўйхатда турган ва анамнезидан 2 кун олдин кўп тўғноғич ва мих ютганлиги маълум бўлган. Шунингдек, унда ўтказилган рентгенография текширувида ошқозон ва 12 бармоқли ичакда кўп сонли металсимон ёт жисмлар, ФГДС текшируви орқали ошқозоннинг пилорик қисмида катта эгрилигида металсимон кўп сонли 5 см ва 2 см узунликдаги метал тўғноғич ҳамда михлар борлиги аниқланди.

Беморда зудлик билан эндоскопик амалиёт усули муваффақиятли бажарилган. Хирург эндоскопист А.Ҳайдаров томонидан махсус эндоскопик қисқич «Крокодил тиши» ва махсус эндоскопик илгаклар ёрдамида босқичма-босқич 5 дона тўғноғич ва 6 дона мих ёт жисмлари бемор ошқозони ва 12 бармоқли ичак бўшлиғидан олиб ташланди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи ижобий. Ошқозон ичак трактидаги паталогик муаммолар бартараф қилинишига эришилган.

Қайд этилишича, амалиётда ёт жисмларнинг ошқозон, ичак ва бошқа органларга тушиши ҳолатлари 1 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркак ва аёлларда кўп учраб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг