Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

30 та «бегона» сўзнинг ўзбекча муқобиллари таклиф қилиняпти (рўйхат)

30 та «бегона» сўзнинг ўзбекча муқобиллари таклиф қилиняпти (рўйхат)

Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.

Улар ҳозирча 30 та атаманинг ўзбекча муқобилини таклиф этмоқда:

  1. Айсберг — Музтоғ
  2. Брусчатка — Йўлғишт
  3. Дискуссия — Баҳс, мунозара
  4. Зона — Ҳудуд
  5. Инструмент — Иш қуроли
  6. Интенсив — Жадал
  7. Камера — Бўлма
  8. Конструкция — Тузилма
  9. Координатор — Мувофиқлаштирувчи
  10. Коридор — Йўлак
  11. Лидер — Йўлбошчи, етакчи
  12. Маршрут — Йўналиш
  13. Прогресс, прогрессив — Илғор, ривожланиш
  14. Доставка — Етказиш
  15. Пробег — Юрим
  16. Сет (овқатлар сети бўйича) — Тўплам
  17. Оправа — Кўзойнак банди
  18. Полик — Тўшама
  19. Балансировка — Мувозанатлаштириш
  20. Внедорожник — Йўлтанламас
  21. Челенж — Чорлов
  22. Навигатор — Йўллагич
  23. Селфи — Ўзчеким
  24. Светофор — Йўлчироқ
  25. Эксплуатация — Фойдаланиш
  26. Акция — Ялпи ҳаракат
  27. Кулер — Сувлик
  28. Кешбэк — Ҳадя-қайтим
  29. Повербанк — Кучлантиргич
  30. Карвинг — Мева безакчилиги

Таъкидланишича, бу якуний вариант эмас, ишчи орган тақдим этилаётган атамаларнинг миллий муқобиллари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни ҳам эшитишга тайёр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг