Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юрий Шатунов «Оқ атиргуллар» ва «Оқсоч тун»ни бошқа куйламайди

Юрий Шатунов «Оқ атиргуллар» ва «Оқсоч тун»ни бошқа куйламайди

Фото: «Instagram»

«Ласковый май» гуруҳининг хонандаси, яқинда оғир операцияларни ўтказган Юрий Шатунов гуруҳни бутунлай тарк этди ва энди эски қўшиқларни ижро этмаслика қарор қилди. Бу ҳақда жамоа раҳбари ва продюсери Андрей Разин хабар берди.

«Бундан буён Юрий Шатунов гуруҳ репертуаридаги қўшиқларни бошқа куйламасликка аҳд қилди. У фақат ўзининг қўшиқларини куйлайди. У «Ласковый май»ни тарк этди», — деб ёзди Разин «Инстаграм»даги расмий аккаунтида.

Унинг айтишича, Шатунов анча оммалашган «Белые розы», «Седая ночь», «Розовый вечер» сингари кўплаб қўшиқларини бошқа куйламайди. Бу шуни англатадики, энди Шатуновнинг концертига чипта сотиб олганлар у ёзган янги қўшиқларни тинглашади.

Разиннинг аниқлик киритишича, хонанда «улғайганини ва концертларда эски қўшиқларини айтишни истамаслигини» маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг