Президент сурхондарёлик тадбиркорни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Б.Рауповни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Унга кўра, мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан соҳага илғор ташаббус ва инновацион ғояларни самарали татбиқ этиб келаётгани, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётгани, ҳудудда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Surkhon Sandwich» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Раупов Баҳром Қаюмович «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter