Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Март ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Март ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон бўйича март ойининг биринчи ўн кунлиги бошида нисбатан совуқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳарорат асосан кечалари -3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 7-10 даража илиқдан 0-3 даража илиққача ўзгариб туради.

2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Республика шимолида 1 март куни қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқдан 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради.

Биринчи ўн кунликнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача – кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача кўтарилади.

8-10 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда яна ёғингарчилик (ёмғир кўринишида) бўлиши кутилмоқда.

Кейинчалик март ойининг охиригача ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқдан 2 даража совуқ — 3 даража илиққача, кундуз кунлари 17-22 даража илиқдан 5-10 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республика жанубида энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати 25-27 даража илиққача кўтарилади.

Жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисобларига асосланиб, Ўзгидрометнинг дастлабки ҳисобларига кўра, умуман март ойи бироз илиқ ой деб баҳоланмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг