Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамоат арбоби Камола Маҳмудова вафот этди

Жамоат арбоби Камола Маҳмудова вафот этди

Асли ўзбекистонлик, ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасининг собиқ раҳбари, ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган жамоат арбоби Камола Маҳмудова узоқ давом этган хасталикдан сўнг Лондонда вафот этди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Камола Маҳмудова «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси қаҳрамонларидан бири. Икки йил аввал эълон қилинган интервьюсида у ҳаёти, банкдаги карьераси, оиласи ва кўплаб хайрия лойиҳалари, жумладан, Khan Academy таълим платформасини ўзбек тилида ишлаб чиқишга кўмаклашиш, саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш ва Бухорода кўчат экиш ишлари ҳақида сўзлаб берган. 2020 йилда Шавкат Мирзиёев уни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаганди.

«Лондонда яшаб, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишимга жисмоний чегаралар тўсқинлик қилмайди. Бухорода дарахт экиш, Нукусда кислород станцияларини қуриш, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида болаларга математикани ўргатиш мумкин. Географик жиҳатдан қаерда эканлигингиз муҳим эмас. Асосийси, юрагингиз Ўзбекистонда бўлсин», — деганди у интервьюда.

Камола Маҳмудованинг дафн маросими 27 сентябр куни Лондонда бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг