Ғайрат Дўстов суд залидан озодликка чиқарилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Ғайрат Дўстовга оид иш кўрилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси заправкада газ йўқлигидан шикоят қилган фуқарони озод қилиш бўйича қарор чиқарди.
Суд дастлабки инстанция қарорини қисман бекор қилди. 15 сутка қамоқ жазоси 8 суткага ўзгартирилиб, муддат тўлиқ ўталган ҳисобланди. Фуқаро озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ғайрат Дўстов 26 декабр куни қамоққа олингани маълум бўлган ва бу қатор муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter