Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари беқарор ва ёғинли ҳаво кутилмоқда

Дам олиш кунлари беқарор ва ёғинли ҳаво кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво бўйича маълумот берди.

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда - кун давомида, марказий ҳудудларда эса – куннинг иккинчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида - кечга томон ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

Эртага республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб марказий ва шарқий ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда бугун кечга томон ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Якшанба куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи 7-10 даража илиқ бўлади.

3-5 феврал кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг