Абдусалом Азизов чегарани кўздан кечирди (фото)
Кеча, 17 май куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ҳамда Қирғизистон давлат хавфсизлик миллий қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан учрашди. Бу ҳақда «КNews.kg» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, учрашув давомида махсус хизматлар раҳбарлари вертолётда ўзбек—қирғиз чегарасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа туманидаги белгиланмаган қисмини кўздан кечирган. Шунингдек, томонлар турли масалалар бўйича фикр алмашган ва тегишли қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 5 май куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасида отишма содир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter