Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида беписанд амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилоятида беписанд амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Оққўрғон туманида жойлашган «Шохрухия шахристони» археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани аниқланди.

Оқибатда, ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 315 млн. сўм зарар етказилган.

Шунингдек, Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари «Ҳ.Олимжон» маҳалласида жойлашган «Қийритепа» археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоатининг қурилишига йўл қўйиши оқибатида тарихий объектга жуда кўп миқдорда 180 млн. сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг