Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ери олиб қўйилган тадбиркор ҳокимлик билан судлашиб, 1,5 млрд сўм компенсация ундирди

Ери олиб қўйилган тадбиркор ҳокимлик билан судлашиб, 1,5 млрд сўм компенсация ундирди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи «Жасур ишлаб чиқариш комбинати» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Шўрчи туман ҳокимлигидан компенсация ундиришда муамоларга дуч келиб роса сарсон бўлган.

Аниқланишича, тадбиркорга тегишли 22 сотих ер участкаси ва 351,5 квадрат метрли бинолар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Шўрчи туман ҳокимининг қарорига асосан, тадбиркорнинг мулки бузилиши ва ер участкаси ҳокимлик захира ер фондига киритилиши белгиланган. Бироқ компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.

Тадбиркор судга мурожаат қилиб, бинолар учун 383 млн сўм компенсация ундиришга эришган. Аммо ер участкаси учун компенсация масаласи очиқ қолаверган.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёрдамида тадбиркор яна судга арз қилди. 2024 йилда Денов туманлараро иқтисодий суди тадбиркор фойдасига 1,2 млрд сўм миқдорида қўшимча компенсация тўланиши ҳақида қарор чиқарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг