Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари огоҳлантирилди

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари огоҳлантирилди

Фото: Xabar.uz

2025 йил 1 январь кунидан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.

Элeктрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчиларимиз йўл ҳақи учун тўловни эски нархда 1700 сўм эвазига амалга оширишлари мумкин. Яъни, нарх ошмайди.

Шунингдек, алмашиш тарифлари фақат АТТО транспорт картасида мавжуд бўлиб, ушбу транспорт картасидан фойдаланувчи йўловчилар 1 соат давомида автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба ҳаракатланишлари мутлақо бепул бўлади.

Тошкент шаҳрида ўрнатилган 5000 мингдан ортиқ Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскаларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилишингиз мумкин бўлади.

«Ўз вақтингизни ва маблағингизни тежаш учун эса автобусларда йўл ҳақини  электрон тўлов турлари, яъни: банк карталари, мобил иловалар ҳамда АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишингизни тавсия қиламиз», дейилади транспорт вазирлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг